Янгиликлар

МАҲАЛЛАЛАР РЕЙТИНГ БАҲОСИ ҚАНДАЙ? 

     Бугун,  кун тартибидаги масалаларга алоқадор  ҳоким ўринбосарлари,  маҳаллалар раислари,  ташкилот ва корхоналар раҳбарлари,  сиёсий партиялар вакиллари  иштирокидаги қирқ биринчи сессияни туман Кенгашининг раиси  Ш. Худайбердиев  олиб борди. 
    Унда дастлаб туман бандликка кўмаклашиш маркази директори Ў. Шукуровнинг  "Аҳоли,  хусусан,  аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган  ишлар"  юзасидан ҳисоботи эшитилди. 

Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (527-сон, 18.08.2021 й.) билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди 

21 август куни Умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги фармойишига кўра, давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори асосида ободонлаштириш ойлигини ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги доирасида 21 август куни Умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳ

 Жарималар ва талабаларнинг контракти ҳам 1 сентябрдан ошади

Президент Фармонидан келиб чиқиб, ОТМ талабаларининг тўлов-контрактлари ҳам 1 сентябрдан 10% ошади. Чунки контрактлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган.

Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўловлар ҳам ошади. Масалан, маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловлар.

Пастдарғомда улкан, тарихий йил рақамлари ўрнатилди

Пастдарғом туманининг марказидаги “Янги Ўзбекистон” майдонида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан ўзбек халқи учун улуғ сана бўлиб тарихда қолган 1991 йил рақами ўрнатилди. Эндиликда "Янги Ўзбекистон майдони"да ўрнатилган  1991 ҳамда 2021 йил рақамлари мустақил мамлакатимизнинг 30 йиллик шонли тарихини ифодалайди.    

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM