Янгиликлар

Ассалому алайкум  қадрли пастдарғомликлар!

Сиз азизларни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз -Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман!

Дарахт кесганлар жаримага тортилди

Пастдарғом туманидаги “Қобил қурувчи сервис” МЧЖ норасмий иш бошқарувчиси С.Хайруллаевнинг кўрсатмасига асосан тумандаги  21-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси талабларига зид равишда 5 туп “Туя арча”лари ва 1 туп “Элдор қарағайи” дарахтлари ноқонуний кесилиб, ўсимлик дунёсига жами 17.150.000 сўм зарар етказилган.

Ташаккурномалар топширилди

Пастдарғом тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори А.Ҳ.Валиев томонидан вилоят прокурори Р.Р.Машариповнинг маҳалла ободлиги ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшган “Дўстлик” фермер хўжалиги раиси И.Нормуродов ва “Azishax” Файзи МЧЖ таъсисчиси Ш.Умаровларга берилган Ташаккурномаси топширилди.

Фермерлар даъвоси ассосиз. Шундай бўлсада мурожаат қилишда давом этмоқда

Пастдарғом тумани Болдир маҳалласида яшовчи фуқаро Хакимов Мамадали Ўзбекистон Республикаси Президенти номига “М.Дангалов” массиви ҳудудидаги “Хаким Мамадали” фермер хўжалиги фаолияти асоссиз тугатилганидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Спорт

Пастдарғом тумани 2-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йилигига бағишлаб "Спортни сев спорт билан яша" шиори остида  7-10 ҳамда 11-17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида спортнинг Taekwondo-ITF тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақа бўлиб ўтди. 

Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди. 

Пастдарғомда 100 ўринли замонавий боғча фойдаланишга топширилди 

Пастдарғом тумани Зангибойи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан давлат-хусусий шерикчилик асосида “Feruza kichkintoylari” номли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Муассасанинг очилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Ўроқов, туман ҳокимининг ўринбосари Умид Назаров ҳамда кенг жамотчилик вакиллари иштирок этди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM