Янгиликлар

Ҳоким янги маҳалла бинолари қурилишига ўз тавсияларини берди

Пастдарғом тумани ҳокими  Шунқор Худайбердиев айни пайтда ўз биносига эга бўлмаган тумандаги Буюк Турон, Чандиробод, Дўстлик, Чандир ҳамда Бешбола маҳалла фуқаролар йиғини учун янги маъмурий бино қурилиши режалаштирилаётган ер участкалари жойлашган ҳудудлар билан танишди.

Ҳоким янги маҳалла бинолари қурилишига ўз тавсияларини берди

Пастдарғом тумани ҳокими  Шунқор Худайбердиев айни пайтда ўз биносига эга бўлмаган тумандаги Буюк Турон, Чандиробод, Дўстлик, Чандир ҳамда Бешбола маҳалла фуқаролар йиғини учун янги маъмурий бино қурилиши режалаштирилаётган ер участкалари жойлашган ҳудудлар билан танишди.

Сайёр учрашув 

Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман суди раиси А.Болтаев фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг судларга бўлган ишончини ошириш мақсадида Пастдарғом туманининг "Галатут" маҳалласида сайёр учрашув ўтказди. Маҳалла оқсоқоллари, ва имом-хатиб иштирок этган мазкур учрашувга ёрдамга муҳтож бўлган хотин-қизлар таклиф этилди.

“Улғайсам аскар бўламан”

Пастдарғом  тумани марказидаги “Янги Ўзбекистон” майдонида бешта муҳим  ташаббус  доирасида  тадбир ташкил этилди.
Марказий ҳарбий окуруги, туман ҳокимлиги,  туман мудофа бўлими ҳамда аҳоли ва ёшлар иштирок этган тадбирда аскарлар томонидан жанговар чиқишлар намойиши, Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.  
Тадбирда оғир ҳарбий техникалар, қурол-яроғлар кўргазмаси ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган қурол-яроғлар, техникалар тўғрисида мутахассислардан тушунчалар олишди.

Ҳар бир фуқаро давлат томонидан берилган имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли

Ассалому алайкум ҳурматли пастдарғомликлар, ҳар бир инсон дунёга келибдики, тақдир битиги билан турли синовларга рўбарў келади. Кимдир мустаҳкам соғлик билан сийланса, кимдир қайсидир ҳасталик билан яшашга ҳукм қилинади.

Пастдарғомлик 6697 нафар ёшларга 929, 2 гектар ер ажратиб берилади

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2021 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида фермер хўжаликлари ҳисобидан деҳқончилик қилиш учун ер майдонлари ажратиб бериш белгиланди.