Янгиликлар

Масъулиятсиз отанинг жазоси

Фуқаролик ишлари Пастдарғом туман судининг 2018 йил 28 мартдаги қарори асосан қарздор И.С.дан ундирувчи Г.Р.нинг фойдасига фарзандининг таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Sayyor qabul o'tkazdi

Bugun Pastdarg'om tumani madaniyat uyida tuman hokimi Shunqor Xudayberdiyev aholi uchun sayyor qabul o'tkazdi.

O'tkazilgan qabulda fuqarolarning salomatlik, ijtimoiy himoya, bandlik, uy-joy bilan ta'minlash va kredit masalalarida bildirgan muammolari o'rganildi.

"Табиат саховати" ярмаркаси бошланди

Бугун Самарқанд шаҳрида "Табиат саховати" ярмаркаси бошланди

18 октабрь – “Самарқанд шаҳри куни” байрами муносабати билан жорий йилнинг 15-19 октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги “Мармар деҳқон бозори”да “Табиат саховати” номли ярмарка ўтказилади.

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯ

Пастдарғом туманида жорий йилнинг биринчи олти ойлиги мобайнида жами 2,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 миллон АҚШ доллари ёки 7 баробар кўп ўсишга эришилди.

Жорий йил Пастдарғомда 1909 нафар ўқувчилар республика фан олимпиадасининг туман босқичида ўз билимларини синовдан ўтказади.

Пастдарғомда умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида республика фан олимпиадасининг туман босқичи бўлиб ўтмоқда.  9, 10, 11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган ушбу олимпиаданинг жорий йилги туман босқичида  1909 нафар пастдарғомлик ўқувчи ўз билимларини синаб кўришади. 8 кун  давом этадига танлов якунида 1909 нафар ўқувчилар орасидан энг юқори балл тўплаган 126 нафари ғолиб деб топилиб, фан олимпиадасининг вилоят босқичида иштирок этади. 

2015-2021 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM