Халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда туман кенгаши депутатлари шунингдек, кун тартибидаги масала юзасидан масъуллар иштирок этди.

 Сессия кун тартибида бешта масала:    

- “Пахтакор”маҳалласида ижтимоий ҳимояланмаган чин етим оилалар учун қурилаётган 44 та намунавий уй-жойларнинг қурилишига «Бунёдкор обод Пастдарғом» ДУК томонидан ҳомийлик сифатида қурилиш материалларини етказиб беришга ҳамда корхона техникалари орқали беғараз хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида;

- 2020 йилги туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ҳамда “Бунёдкор Обод Пастдарғом” ДУКга берилган молиявий ёрдамни қайтариш тўғрисида;

- Пастдарғом туманида фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун сентябрь-октябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябрь-декабрь ойларида тўқсонбости усулида экиладиган сабзавот экинлари тўғрисида;

- “Самарқанд Камалак кластер” нинг 2020 йил пахта ҳосили учун фермерлар билан тузилган шартномаларининг амалда ижроси тўғрисида ҳисоботи;

- Тумандаги “Буюм савдо” МЧЖ фаолиятини тартибга келтириш, кўча савдосини “Буюм садо” МЧЖ бозорига бириктириш ва бў борада ташкилотларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида муҳокамага қўйилди.
Сессиясида кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам масъуллар сўзга чиқиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар инобатга олиниб, кун тартибидаги масала юзасидан туман кенгаши қарори қабул қилинди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM