Жиноий жарима ундирилди

        Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2019 йил 6 августдаги ҳукми билан судланган қарздор Ш. Б.дан  давлат фойдасига 10 миллион 136 минг сўм жиноий жарима ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра қарздорга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун 30 кунлик муддат берилган.

 

Шунингдек, Қонуннинг 42(1)–моддасига асосан  қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чеклов ўрнатилган.

         Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.  

Ижро тадбирлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган жами 10 миллион 136 минг сўм пул маблағлари тегишли тартибда ундирилиб, ижро ҳужжати амалдаги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

Дилшод ТИМИРОВ,

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд вилоят

бошқармаси бўлим инспектори.

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM