Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастуридаги масалалар қандай бажарилди?

Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини вилоят ҳокими, Кенгаш раиси Э.Турдимов олиб борди.
Депутатлар дастлаб Паст Дарғом тумани ҳокими Ш.Худойбердиевнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2020 йилга мўлжалланган дастури ижроси тўғрисидаги ҳисоботини тинглади.
Қайд этилганидек, туманда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича жорий йилда қиймати 293,5 миллиард сўм бўлган 42 та лойиҳани амалга ошириш ва 604 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар қиймати 293,2 миллиард сўмлик 40 та лойиҳа амалга оширилган. Бу орқали 614 та янги иш ўринлари яратилган.
Бунинг учун 18,3 миллиард сўм банк кредитлари ўзлаштирилган, бўлса, лойиҳаларни амалга ошириш учун 133,6 миллиард сўм ташаббускорларнинг ўз маблағи, 13,7 миллион доллар хорижий кредит, 410 минг доллар хорижий инвестиция жалб этилган
Жумладан, “Самарқанд Камалак Инвест текстил” МЧЖ томонидан қиймати 14,8 миллион доллар бўлган йиллик 5,5 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширилган. Корхонада 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, йилига бюджетга 5 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ тўланади.
Шунингдек, “Сам Арот Мах” МЧЖ томонидан амалга оширилган 7,7 млрд сўмлик йиллик 1500 тонна чорвачилик учун омухта ем ишлаб чиқариш лойиҳаси туфайли бюджетга 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тушириш имкони пайдо бўлган.
Ҳисоботдан қониқиш ҳосил қилган вилоят Кенгаши депутатлари туманимиз сектор раҳбарларига фаолиятида эътибор қаратиши лозим бўлган масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар билдиришди.
 

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM