Ис гази – кўринмас қотил

Куз-қиш мавсуми бошланиши билан ис газидан заҳарланиш хавфи ортиши сир эмас. Бунда аввало, зудлик билан тез тиббий ёрдамга мурожаат этиш зарур. Шифокор етиб келгунга қадар қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:
– жабрланувчини тоза ҳавога олиб чиқинг;
– қўл ва оёқлари кўтарилган ҳолатда ётқизинг;
– эркин нафас олиш шароитини яратинг (тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш каби);
– жабрланувчи ухлаб қолмаслигини назорат қилинг, аммо ҳаракатланишига йўл қўйманг;
– агар нафас олмаётган бўлса, унга тоза ҳавода ёки ҳавоси яхши айланадиган хонада сунъий нафас беринг;
– нашатир спиртини ҳидлатинг;
– ҳушига келганида йиқилиб, жароҳатланмаслиги учун чоралар кўринг;
– агар беморнинг ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ёки қаҳва ичириш мумкин;
– кислород ёстиғи ёрдамида навас бериш ҳам яхши самара беради.

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM