Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи  сессияси бўлиб ўтди

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиева, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нодира Сапарова,  туман кенгаши депутатлари шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан масъуллар иштирок этди.

Сессияни туман кенгаши раисининг ўринбосари Ф.Исламова олиб борди.

Сессия кун тартибида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра Пастдарғом тумани бўйича фаолияти “ўрта” баҳоланган туман сектор раҳбарларининг тақдимотларини эшитиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан амалга оширилган ишлари натижадорлиги ҳамда соха хизматлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида.

Пастдарғом туман адлия бўлимининг Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашига 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган ишлар юзасидан ахбороти.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши 3-Усмонобод сайлов округ депутати Кумаков Музаффар Шодмонкуловичнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш масаласи тўғрисида масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Умиджон Назаров сўзга чиқиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари ҳолати ҳақида депутатларга ҳисобот берди.

Сессиясида кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам масъуллар сўзга чиқиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар инобатга олиниб, кун тартибидаги масала юзасидан туман кенгаши қарори қабул қилинди.

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM