“Раҳимжон Хуршид Элдор боғи” фермер хўжалиги бу йил пахтани туманда биринчилардан бўлиб бажарди

Пастдарғом туманидаги “Бобур” муқобил машина трактор парки ҳудудида жойлашган “Раҳимжон Хуршид Элдор боғи” фермер хўжалиги  давлатга пахта сотиш режасини туманда биринчилардан бўлиб бажарди.

Шу муносабат билан фермернинг даласида катта шодиёна, давлат режасини бажарилишида самарали меҳнат қилган теримчилар, отряд раҳбарлари, фермер ишчилари туман ҳокимлиги томонидан мукофотланди.

Ушбу фермер хўжалиги жорий йилда 27 гектар майдонда ғўзанинг “Омад” навини экиб, давлатга 81 тонна пахта сотиш мажбуриятини олганди. Ғўза парваришини ўз вақтида бажарган фермер хўжалиги биринчи теримданоқ режани бажарди. Эндиликда фермер хўжалиги давлатга қўшимча пахта топширишни мақсад қилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM