Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринлар учун номзодлар

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашининг жорий йилнинг 27 августдаги 13-сессиясининг № 54-С-сонли қарори билан 2020 йилнинг 4 октябрь, якшанба куни халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар ўтказилиши белгиланган.

Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси туман Кенгашлари томонидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Сайлов кодексининг
20, 90, 91, 92-моддаларига мувофиқ 18 сентябрь куни номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, сайловлар амалдаги қонун ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги қарори билан тасдиқланган COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида ташкил қилинади ва ўтказилади.
 

Туман Кенгаши депутатлигига номзодлар

 

Округ тартиб

рақами ва номи

Ф.И.Ш.,
туғилган йили ва жойи, миллати

Маълумоти, мутахассислиги, партиявийлиги

Иш жойи ва лавозими, яшаш манзили

1.

 

 

 

 

 

 

2-Машъал

Эшқулов Отабек Жўрақулович

1975 йил, Пастдарғом тумани,

ўзбек

Маълумоти олий,

мактабгача таълим ва болалар спорти ЎзЛиДеП

аъзоси

Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти Пастдарғом туман филиали бошлиғи,

Пастдарғом тумани

2.

Эргашев Аброр Абдирахимович

1979 йил, Пастдарғом тумани, ўзбек

Маълумоти олий,

сатциолог

ЎзМТДП

аъзоси

Пастдарғом туманидаги “Абдирахим ота чорва моллари” фермер хўжалиги раиси, Пастдарғом тумани

3.

Донияров Алишер Мардонкулович

1985 йил,

Пастдарғом тумани, ўзбек

Маълумоти олий механизация

ЎзХДП

аъзоси

Пастдарғом туман электр таъминоти корхонаси  бошлиғи,

Пастдарғом тумани

4.

Умаров Шахобиддин  Абдуллаевич,

1982 йил,

Пастдарғом тумани,

ўзбек

Маълумоти олий,

касбий таълим,

«Адолат» СДП

аъзоси

Пастдарғом тумани “Ватанпарвар” ташкилоти “Чархин” ўқув спорт техника клуби бошлиғи,

Пастдарғом тумани

5.

Норқулов Акрам Нишонович

1964 йил, Пастдарғом тумани, ўзбек

Маълумоти олий математика ўқитувчиси,

Экологик  партияси

аъзоси

Пастдарғом тумани
88-мактаб директори, Пастдарғом тумани

 

1.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-Дўстлик

Жалолов Хомид Абдуалимович

1960 йил, Пастдарғом тумани ўзбек

Маълумоти олий,

инженер-қурувчи,

ЎзЛиДеП

аъзоси

Пенсияда,
Пастдарғом тумани

2.

Туйчиева Дилшода Даминовна

1986 йил,

Пастдарғом туман,

ўзбек

Маълумоти олий,

касбий таълим, бино ва иншоотлар қурилиши, ЎзМТДП

аъзоси

Пастдарғом туманидаги                    68-мактабгача таълим муассаса мудираси, Пастдарғом тумани

3.

Тағайназаров Шерзод Назиртошевич

1979 йил,

Пастдарғом туман ўзбек

Маълумоти олий,

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит, ЎзХДП

аъзоси

Пастдарғом туман ҳокимлиги молия бўлими бюджет бўлими биринчи тоифали иқтисодчиси, Пастдарғом тумани

4.

Бекмуродова Наргиза Камиловна

1978 йил,

Пастдарғом туман ўзбек

Ўрта махсус,

тикувчи,

«Адолат» СДП

аъзоси

Пастдарғом туманидаги Янги қишлоқ МФЙ раисининг оила, хотин-қизлар, ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари, Пастдарғом тумани

5.

Шералиев Шарифбой Нортожиевич

1974 йил,

Пастдарғом туман ўзбек

Маълумоти олий

биология ва кимё,
Экологик  партияси

аъзоси

Пастдарғом туманидаги
117-мактаб директори,
Пастдарғом тумани

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM