Фуқаронинг ҳовлисини девор билан ўраб, дарвоза ўрнатиб бериш бўйича қилган мурожаати рад этилди

Пастдарғом туман “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Эльвина Жўраева ҳовлисини девор билан ўраб, дарвоза ўрнатиб бериш бўйича мурожаат қилган. Фуқарога масъуллар томонидан шу масалада амалий ёрдам кўрсатишнинг имкони йўқлиги маълум қилинган бўлсада, такрор мурожаат қилишда давом этмоқда. Пандемия шароитида Э.Жўраевага  ушбу мурожаатини қаноатлантиришнинг имкони йўқлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Жорий йилда фуқаро Э.Жўраевага Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан 2 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 2 бандига асосан оилага берилаётган моддий ёрдам пули муддати 6 ойдан 1 йилга узайтирилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM