Камчиликлар бартараф этилди

“О’zbekiston 24” телеканали орқали республика ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёрлик ишларининг олиб борилиш жараёни ўрганилганда Пастдарғом туманида бу борада бир қанча ишлар олиб борилиши билан бирга камчиликлар ҳам аниқланганлиги ҳақида лавҳа эълон қилинди.

 Жумладан, унда туманнинг Ҳовузак маҳалласида жойлашган 20-кўпқаватли уйнинг атрофида ободонлаштириш ишларида камчиликларга йўл қўйилганлиги келтирилган. 20-кўпқаватли уйнинг атрофи ободонлаштирилиб, ноқонуний қурилган бинолар олиб ташланди. Шунингдек, Алишер Навоий маҳалласидаги 42-кўпқаватли уйни том қисми таъмирталаб аҳволдалиги айтилган. Ушбу кўпқаватли уйнинг том қисмини таъмирлаш учун лойиҳа семета ҳужжатлари тузилган ва тез орада тамирлаш ишлари бошланади.

Ишчи гуруҳ томонидан тумандаги таълим муассасалари ҳам ўрганилганда 26-мактабгача таълим ташкилотида ободонлаштириш ишларида камчиликлар борлиги айтилган. Ушбу холат бўйича бино атрофи чмқиндилардан тозаланди. Деворлар сувалиб, рангланди. Ёнғин ҳавфсизлиги бурчагидаги келтирилган камчиликлар бартараф этилди.

Лавҳада “Пастдарғом буюм бозори”га ёндош кўчада фуқаролар томонидан ноқонуний савдолар ташкил этилганлиги, ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмаганлиги айтилган. Бу борада ҳам амалий ишлар қилинди. Ноқонуний савдоларга барҳам берилиб, ҳудуд ободонлаштирилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM