Фуқаро манфаатлари барчасидан устун

Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман суди биносида суд ходимлари,  туман ИИБ ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувлари иштирокида 2020 йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган "Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар йиғилиши ўтказилди.

Унда мамлакатимизда етакчи хорижий мамлакатлар амалиётни инобатга олган ҳолда жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятини яхшилаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва жавобгарлик муқарарлиги принципини таъминлаш жиноят процессуал қонунчилигини янада такомиллаштириш борасида фикр мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, ушбу фармон мазмун моҳиятидан келиб чиқиб, мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг судларга бўлган ишончини янада оширишни таъминлаш зарурлиги хусусида тўхталиб ўтилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM