Пастдарғом туманида 2021 йил ҳосили учун 18466,2 гектар ерга ғалла экилади

Пастдарғом туман “Мевали” муқобил машина трактор парки худудидаги “Самарқанд Камалак инвест текстил” пахта-тўқимачилик кластери даласида Пастдарғом, Нуробод, Жомбой, Булунғур, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларига 2021 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли ташкил этишга бағишланган  кўргазмали семинар ўтказилди.

Ғалла экиш ишларига масъул бўлган вилоят ҳамда туман мутасаддилари иштирок этган семинарда жорий йилда экилаётган ғалла уруғларининг сифатига эътибор бериш, талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш  материалларининг захирасини яратиш,  ғалла экиш сеялкаларининг мавсумга шайлигини кўздан кечириш, уруғ сепишдан  олдин ерни менерал ўғитлар билан тўйинтириш  каби масалалар муҳокама қилинди ва масъулларга тегишли тартибда кўрсатмалар берилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Абилов иштирок этди.

Маълумот учун Пастдарғом туманида 2021 йил ғалла ҳосили учун жами 18466,2 гектар шундан, сувли 17466,2 гектар,  лалми 1000,0 гектар майдонда бошоқли дон экинлари экиш режалаштирилган.

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM