15 нафар маҳкум муддатидан олдин озод этилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Пастдарғом туман Халқ қабулхонасида Самарқанд вилоятининг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий судлари раислари томонидан тадбиркорлар ва фуқароларнинг ечимини кутаётган, қўшимча ўрганишни талаб қилинадиган масалалар бўйича сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабул давомида  Пастдарғом туман ички ишлар органлари пробация гуруҳи томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди. Сайёр судда 15 нафар ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда озодликдан чеклаш жазоларини ўтаётган маҳкумлар шартли равишда озод қилинди. Уларга келгусида жиноят содир қилмаслиги ҳақида тушинтиришлар берилди ҳамда жиноятчиликни олдини олиш буйича хуқуқий тарғибот тушинтириш ишлари олиб борилди.

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM