Маъмурий ҳужжат – бу ...

Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунида, маъмурий ҳужжат тушунчаси берилган бўлиб,              бу - маъмурий органнинг оммавий ҳуқуқий муносабатларни юзага келтиришга, ўзгартиришга ёки тугатишга қаратилган ҳамда айрим жисмоний ёки юридик шахслар учун ёхуд муайян хусусий белгиларига кўра ажратиладиган шахслар гуруҳи учун муайян ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқарувчи таъсир чорасидир.

Маъмурий ҳужжат ёзма шаклда қабул қилинади. Қонун ҳужжатларида маъмурий ҳужжат бошқа шаклда, шу жумладан бошқа тегишли ҳужжатни бериш ёки муайян ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан қабул қилиниши мумкинлиги ҳоллари назарда тутилиши мумкин.

Ёзма маъмурий ҳужжат маъмурий органнинг ваколатли мансабдор шахси ёки коллегиал орган аъзолари томонидан имзоланади ва маъмурий органнинг муҳри билан тасдиқланади.

Маъмурий ҳужжат қонуний, асосланган, адолатли, аниқ ва тушунарли бўлиши керак.

Маъмурий ҳужжат адресат тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан эътиборан кучга киради. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий ҳужжатнинг манфаатдор шахсларга расмий эълон қилиниши ҳам тегишли тарзда хабардор қилиш деб топилади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ адресатга фақат тегишли ҳужжат берилиши керак бўлган ҳолларда ҳужжатнинг адресатга берилиши маъмурий ҳужжат тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилишга тенглаштирилади.

Агар маъмурий ҳужжат қонун ҳужжатлари талабига мувофиқ расмий эълон қилиниши лозим бўлса, у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Маъмурий ҳужжатнинг амал қилиши:

агар маъмурий ҳужжат муддатли хусусиятга эга бўлса, маъмурий ҳужжатнинг амал қилиш муддати ўтиши;

маъмурий ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш билан боғлиқ шартнинг юзага келиши;

маъмурий ҳужжатнинг бекор қилиниши;

тартибга солиш предметининг барҳам топиши муносабати билан тугатилади.

Маъмурий ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш унинг асосида берилган ҳужжатлар амал қилишининг тугатилишига олиб келади.

 

 

Туман ҳокимлиги бош

юрисконсульти                                          А.Тошбеков

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM