Ободлик кўнгилдан бошланади

“Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида Пастдарғом туманидаги маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида ишчи гуруҳ хонадонма хонадон юриб, аҳоли турмуш тарзи билан танишди. Уларни қийнаётган муаммолар тингланди. Ўрганилган ҳар бир оила бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, туманнинг “Чимбой” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Аваз Ёрқулов хонадони ўрганилганда  хонадон соҳибига ногиронлик нафақасига чиқариш, оила кам таъминланганлиги боис қизи Моҳинанинг кўзини даволатишга амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уйининг таъмирга муҳтож қисмини таъмирлашда кўмаклашиш белгилаб олинди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM