Меҳриддинга нима учун уй берилмайди?

Пастдарғом тумани Меҳнат маҳалла фуқаролар йиғинида рўйхатда турувчи  Меҳриддин Бурхонов 2020  йилда уй-жой беришни сўраб мурожаат қилган.  Аммо М.Бурхонов Пастдарғом туман ҳокимлигига уй-жой билан таъминлашда ёрдам сўраб, ариза билан мурожаат қилган фуқароларни рўйхатга олиш “ТЕМИР” дафтарида 1791 ўринда турганлиги учун унга 2020 йилда уй берилмайди. Боиси  “темир” дафтар рўйхатига киритилган 2701 нафар фуқаронинг барчаси шароитим оғир, яшаш учун уй-жойим йўқ, деб ариза билан мурожаат қилганлар. 

 “Темир” дафтарга киритилган 2701  фуқаронинг рўйхат бўйича 1 дан 100 гача бўлган қисмининг оилавий шароити ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида 100 нафар фуқародан 48 нафари ҳақиқий белгиланган талабларга мос, уй-жойга муҳтож эканлиги аниқланди. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM