Томдан йиқилган қурувчи қутқарилди

Пастдарғом тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари тамонидан  Жума шаҳрида қурилаётган  кўп қаватли уй-жойларнинг бирида амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда ҳудудда  қурилаётган, реконструкция қилинаётган йирик қурилиш объектларида “Қурулиш ва монтаж ишларини олиб бориш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазият (ёнғин)ларнинг олдини олиш ва уларда харакат қилиш” бўйича ишлаб чиқилган режа топшириққа асосан шундай ҳолат келиб чиққан ҳолатда харакатланиш бўйича ходимлар кўникмаси оширилди. Шунингдек, тадбир давомида мутахассислар томонидан ишчи хизматчиларга фавқулодда вазиятлар юзага келганда унинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги тўғрисида тушунча ва кўникмалар берилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM