Пастдарғом туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишини Кенгаш раиси, туман ҳокими Ш.Худайбердиев олиб борди.

Сессия кун тартибида:

  1. Туманда камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги. . Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Назаров ҳисоботи

2. Туманда дори воситалари, тиббий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини қатъий назоратга олиниши ҳолати тўғрисидаги ахбороти.

Туман иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи в.в.б (Ё.Сайфуллаев) ахбороти

3. Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча имкониятлари ҳисобидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадларига маблағлар ажратиш тўғрисида.

4. Туман “BUNYODKOR OBOD PASTDARG`OM” ДУК га маъмурий бино қуриш ишларини бошлашга рўхсат бериш ҳамда туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси балансидан ускуна ва техникаларни “BUNYODKOR OBOD PASTDARG`OM” ДУК балансига тегишли тартибда ўтказилишсалалари муҳокама қилинди.

Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан масъуллар сўзга чиқди.

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM