Муҳтарам мўмин-мусулмонлар, азиз пастдарғомликлар!

Барчангизни муқаддас динимизнинг улуғ байрами – Ийдул Фитр – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман.

Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинки, бошимизга соябон бўлиб кириб келган Рамазони шарифнинг фарз рўзасини адо этиш барчамизга насиб қилди. Серқуёш юртимизнинг жазирама қуёшли кунларида барча юртдошларимиз иймон билан, сабр билан рўза тутди. 

Нияти пок, мақсадлари улуғ халқимизнинг шу табаррук кунларда қилаётган барча ибодатлари, эзгу дуолари ижобат бўлсин! Юртимизни каронавирус балоси тезроқ тарк этсин. 

Мен сизлардан таассуф билан шуни сўрамоқчиманки, падимия сабаб ҳайит айёмини кўчага чиқмасдан, оила даврасида ўтказайлик. Бугунги бирдамлигимиз халқимизнинг эртанги кунининг хотиржам ўтишини таъминлайди. Шунинг учун барчангизни бирдамликка чорлайман.    

Яна бир бор муқаддас айём – Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худайбердиев.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM