Пастдарғомда коронавирусга чалинганлар аниқланмаган

Туман санитария эпидемиология осоймшталик маркази бош врачи Шоира Мирзаеванинг хабар беришича шу кунга қадар туманимиз фуқароларининг ҳеч бирида коронавирус инфекцияси  аниқланмаган.
Бугунги кунда марказнинг 80 нафар ходимлари карантин  талаблари бўйича масъулияти оширилган. Улар жойларда бўлиб, дезинфекция ишларини амалга оширмоқда. Шу кунгача марказ ходимлари томонидан тумандаги барча мактаб,  боғча бинолари ҳамда 80 дан ортиқ  корхона, ташкилот, муассасалар ва бошқа иншоотларда зарарсизлантириш ишлари амалга оширилиб, хавфсизлик чоралари юзасидан муҳирланган.

⛔️  Ҳурматли фуқаролар бу билан сиз ҳеч қачон лоқайдликка берилманг, авволо, ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғи учун КАРАНТИН қоидаларига амал қилинг! Зарурат бўлмаса уйингиздан чиқманг‼️

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM