Томорқа ва деҳқон хўжаликлари республика кенгаши раиси ўринбосари Пастдарғомга келди

Томорқа ва деҳқон хўжаликлари республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Олим Алламуродов Пастдарғом туманида бўлиб, туманидаги Пахтакор, Темир йўл ҳамда Уску маҳалла фуқаролар йиғинларидаги деҳқон хўжаликлари ҳамда аҳолининг томорқа ер участкаларидан унумли  фойдаланиши ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида ердан унумли фойдаланишда камчиликларга йўл қўйган фуқароларга мутахассис томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, таклиф ва тавсиялар берилди.
Маълумот учун, Пастдарғом туманида 106 та маҳалла фуқаролари йиғини бўлиб, улардаги 60683 нафар томорқа ер эгаларига 7605 гектар экин ер майдонлари бириктирилиб берилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM