Мардиев Асрор Абдиғаниевич маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди

Пастдарғом туман ҳокимлигида туман фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 
Унда янги тузилма – Пастарғом тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига бошлиқ ва ўринбосарлар тайинланди. 
Мардиев Асрор Абдиғаниевич - туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи;
Санақулова  Марғуба Абдушукуровна - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари;
Хурсанов Санақул - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM