Халқ депутатлари Паст Дарғом туман Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясида туман кенгашининг 7 та доимий комиссияларига кимлар раис этиб сайланди?

1. Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раислигига 5-Янгиравот сайлов округидан депутат Одиров Рахим Келдиярович;

2. Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари доимий комиссияси раислигига 10-Жума сайлов округидан депутат Исламова Фатима Базаровна

3. Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик ва алоқа ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари доимий комиссияси  раислигига 2-Машъал сайлов округидан депутат Илмуратов Аброр Уролович

4. Аграр, сув хўжалиги масалаларива экология бўйича доимий комиссия раислигига 24-Чортут сайлов округидан депутат Холмуродов Улуғбек Ҳамроқулович

5. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссия раислигига 11-Алишер Навоий сайлов округидан депутат Бегимқулов Сулаймон Рашидович

6. Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия раислигига 6-Гумбаз сайлов округ депутати Жавбуриев Хуршиджон Бекмурзаевич

7. Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси раислигига 19-Қўчқор Тўраев сайлов округ депутат Турдикулов Акбаржан Эгамбердиевич сайланди

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM