Паст Дарғом туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишини кенгаш раиси, туман ҳокими Ш.Худайбердиев олиб борди.

Унда  туманнинг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш, туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида 2019 йил етиштирилган пахта ҳосили учун якуний ҳисоб-китоб маблағларни тўлаб бериш, Бешнайман ва Тўртайғир маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Қароманғит қишлоғини ажратиб, алоҳида маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил этиш маслалари муҳокама этилди.

Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан масъуллар сўзга чиқди.

Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM