ЧҚБТ фани ўқитувчилари беллашди

Самарқанд вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассислиги бўйича тайёрлаш марказида вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида “Энг яхши чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 
“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилган кўрик-танловда унинг туман ва шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар ўқитувчи 5 та шарт — ҳарбий билим ва салоҳияти, жисмоний, маънавий-маърифий тайёргарлигини синовдан ўтказишди.
Якуний натижаларга кўра, Самарқанд шаҳридаги 45-умумий ўрта таълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Бахтиёр Сайдалиев биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар Самарқанд туманидаги 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Эркин Ширинов ҳамда Паст Дарғом туманидаги 75-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилшод Ҳайдаровларга насиб этди. Ғолиблар ташкилотчиларнинг дипломи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Кўрик-танловда фаол иштирок этган ўқитувчиларга номинациялар бўйича фахрий ёрлиқлар топширилди.
Нурали ИБРАГИМОВ,
вилоят халқ таълими
бошқармаси методисти.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM