“Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз”

Паст Дарғом туманидаги 11-сон мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан шу шиор остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Партия фаоллари, тиббиёт ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этган тадбирда жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, аҳолининг сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлашнишини яхшилаш, мазкур соҳалардаги норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш масалаларига партия томонидан алоҳида эътибор қаратилишига тўхталиб ўтди. Шунингдек, партия дори воситаларининг ноқонуний айланиши, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш тарафдори эканлги, келажакда бу борада ўз ташаббуси билан чиқиб, ноқонуний дори воситаларига қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилиши қайд этиб ўтилди.

         Тадбир давомида “Ёш адолатчи”лар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари йиғилганларга ўзгача кайфият бағишлади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM