Шавкат Мирзиёев Японияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Япония – улкан иқтисодий, индустриал ва интеллектуал салоҳиятга эга мамлакат. Иқтисодиёт ривожи бўйича дунёда учинчи ўринда туради.  «Катта еттилик» давлатлари қаторига киради, халқаро майдонда муҳим роль ўйнайди.
Ўзбекистон ва Япония стратегик шерик, икки мамлакатни яқин кўп қиррали ҳамкорлик боғлаб туради. Давлатимиз раҳбарининг расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб беради. 
Президент дастлаб мамлакатнинг йирик саноат ва илм-фан маркази - Нагоя шаҳрида бўлади. Токио шаҳрида Япония Императори, Бош вазири, парламенти ва ҳукумати раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM