Деҳқон меҳнатининг юксак эътирофи

Самарқанд шаҳридаги “Диёра” базмгоҳида 8  декабрь –Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга вилоятдаги соҳага тегишли корхона-ташкилот ходимлари, фермер, деҳқонлар, соҳибкор, томорқачи ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг республика қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллик фидокорона меҳнатлари, мўл ҳосил етиштириш, халқимиз ризқ-рўзи ва фаровонлигини ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қўшган салмоқли ҳиссаси, аграр сектордаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва давлат дастурлари ижросини таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, илғор агротехнологияларни амалиётга жорий этишдаги улкан хизматлари учун бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ходимлариЎзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси”, “Илғор фермер”, “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойисикўкрак нишони ҳамда вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари билан тақдирланди.

Ушбу тадбирда Паст Дарғом туманидан "Туроп Усмонов воҳаси" фермер хўжалиги бошлиғи Айша Туропова пиллачиликда, ҳамда тумандаги "Дарғом Агро Великан" қуёнчилик фермер хўжалиги бошлиғи Тўлқин Қурбонов қуёнчиликда эришган ютуқлари учун вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Бахтиёр Мустанов.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM