Пас Дарғомда ўксик қалбларга меҳр улашилди

Хайр-саховат, инсонпарварлик ва мурувват халқимизга хос улуғ анъана. Айниқса, кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш, қалбини қувончга тўлдириш савоби улкан амаллар сирасига киради.
3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Паст Дарғом туманида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқаролар учун байрам дастурхони ташкил қилинди. 
Сектор раҳбарлари ҳамда туман фаоллари иштирок этган тадбирда Туман ҳокими Шунқор Худайбердиев сўзга чиқиб, мурувватга муҳтож фуқароларни сана муносабати билан табриклади, уларга яратгандан соғлик-саломатлик тилади. 
Тадбирда 270 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга туман ҳокимлиги, “Махалла” хайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси Ногиронлар жамияти, тиббиёт бирлашмаси, ҳамда хомий ташкилотларнинг совғалари топширилди. Жумладан, 15 та аравача, 4 та эшитиш мосламаси, 5 та қўлтиқтаёқ ҳамда бошқа совғалар тарқатилди.
Дадбир давомида хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM