128,5 тонна  суюлтирилган газ кам етказилганлигига сабаб нима?

       Яқинда zarnews.uz сайтида “Самарқандда аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ режага нисбатан кам етказиб берилган” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда вилоятдаги айрим туманларда аҳоли етарлича суюлтирилган газ билан таъминланмаётганлиги келтириб ўтилган. Ушбу туманлар орасида Паст Дарғом тумани ҳам бор. Мақолада туман аҳолисига 128,5 тонна суюлтирилган газ режага нисбатан кам етказиб берилганлиги келтирилган.

         Маълум бўлишича ҳақиқатда аҳолига режага нисбатан 128,5 тонна суютирилган газ кам етказиб берилган. Бунга туманда  газ баллонларини ташувчи автомашиналар етишмовчилиги шунингдек, баъзи ҳолатларда газ тўлдириш шоҳобчаларига ўз вақтида суюлтирилган газ етиб келмаслиги  сабаб бўлган.

         Бугунги кунда муаммони бартараф этиш учун “Ҳудудгаз Самарқанд” масъулияти чекланган жамиятининг суюлтирилган газ бўлимига “Пастдарғомтумангаз” филиалига қўшимча  маиший газ баллонларни ташувчи «Исузи»  автомашиналари   ажратилиши тўғрисида мурожаат қилинди. Қолаверса, қиш мавсумида аҳолига суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM