Паст Дарғомда 3,283 миллиард сўмлик ГЭС фаолият бошлайди

     Паст Дарғом тумани “Дўстлик” массивида 3,283 миллиард сўм маблағ эвазига қурилиши режалаштирилган микро ГЕСда айни пайтда қурилиш ишлари якунланиш арафасида.
     "Tupalang HPD BUILDING" унитар корхонаси томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган ушбу иншоот жорий йилнинг декабрь ойида фаолият бошлаши режалаштирилмоқда.
Янги микро ГЕС ишга тушгач, соатига 230 киловатт электр энергиясини ишлаб чиқаради.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM