ДТМ тест саволлар манбасини маълум қилди

2020-2021 ўқув йили учун келаси йилда бўладиган тест синовларида саволлар қайси дарсликлардан шакллантирилиши ҳақида маълумот бермоқда  Ўзбекистон Республикаси Вазрлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази сайти – dtm.uz
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитилаётган умумтаълим фанлари бўйича қуйида келтирилган адабиётлар рўйхати Давлат тест марказининг Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига қилган мурожаатига жавобан мазкур вазирликлардан келган хатлар асосида тузилган. 
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари (2 йиллик) учун 2019-2020 ўқув йилида фойдаланишга тавсия этилган амалдаги дарсликларнинг электрон шаклини Халқ таълими вазрлигининг  https://dtm.uz/info/textbooks  юклаб олишингиз мумкин. Мустақил ўқиш учун тавсия этиладиган бадиий асарларни  www.aim.uz сайти орқали юклаб олишингиз мумкин. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM