Сайёр қабулда 75 дан зиёд мурожаатга ечим изланди

Паст Дарғом тумани ҳокими Ш.Худайбердиев туман халқ қабулхонасида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда 75 дан зиёд мурожаат тингланди.

Мурожаатлар асосан уй-жой, моддий ёрдам, алимент пулини ундириш, ишга жойлаштириш, соғлиқни сақлаш масалаларига оид бўлиб, 12 та мурожаат жойида ўз ечимини топди. 31 мурожаат эгаларига тушунтириш берилди, қолганларига ижобий ечим топиш учун тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

- Эрим Қозоғистонга ишлашга кетганига мана бир йил бўлди, - дейди мурожаатчилардан  Ф.Турсунова. – Шу вақт мобайнида мендан ҳам, фарзандидан ҳам хабар олмади. Кейин билсак ўша ерда бир аёлга уйланиб олибди. Қабулга фарзандим учун алимент пули ундириб беришни сўраб келгандим. Туман ҳокими шароитимни эшитиб, мендан “Иш бўлса ишламайсизми?”, деб сўради. Очиғи кутмагандим. Бу гапни эшитиб роса хурсанд бўлдим. Мана ишли бўладиган бўлдим.  

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM