Амир Темур кўчасининг маълум қисмида автомобиллар ҳаракати тўхтатилади

Амир Темур кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Паст Дарғом туман ҳокими фармойиш қабул қилди.

Унга кўра, Паст Дарғом туман Жума шаҳри Амир Темур кўчасида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини ўрнатиш ишлари ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан Амир Темур кўчасининг Ҳамид Олимжон ҳамда Ипак йўли кўчалари кесишмасигача бўлган қисмида аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM