Муаммо бартараф этилди

Бугун “zarnews.uz” сайтида “Паст Дарғом тумани Жума шаҳридаги Самарқанд маҳалласи, Маърифат кўчасида “қад ростлаб” турган ушбу электр симёғоч анча вақтдан буён “ижтимоий ҳимоя”га муҳтож.”, дея хабар жойлаштирилганди. Ушбу масала "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, Маърифат кўчасидаги электр симёғочни номаълум юк автомошинаси уриб воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда, симёғоч устуни яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Айни пайтда Паст Дарғом тумани электр таъминоти корхонаси томонидан яроқсиз холга келиб қолган симёғоч алмаштирилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM