“Меҳнатингиз қадирланса, шижоатингиз ошаркан”

Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари Паст Дарғом туман “Бобур” ММТП ҳудудида жойлашган “Хол бобо” фермер хўжалиги далаларида бўлиб, теримчиларга совғалар улашди.    

- Бу йил 39 гектар ерга “Омад” навли чигит қададик,  - дейди хўжалик раҳбари Арастулла Холов. – Навнинг хусусиятини ҳисобга олиб парваришладик, агротехник тадбирлар ўз вақтида тўғри олиб борилди. Шу боис хосил зўр бўлиб, биринчи теримданоқ 130 тонналик давлатга пахта сотиш режасини бажардик. Ҳосилни йиғиб олишда илғор теримчиларимизнинг  ҳизматлари катта бўлди. Бугун бир гуруҳ фаоллар уларга совғалар улашди. Айни пайтда қолган ҳосилни нес-нобут қилмасдан йиғиб олиш ҳаракатидамиз.

– Меҳнатимиз беэътибор қолмаганидан ҳурсанд бўлдик, – дейди  теримчилардан Нигора Эргашева. –  Мавсум бошидан буён 4 тонна пахта териб, 4 миллион сўмга яқин терим пулини олдим. Бугун бизни далага йўқлаб келиб, соға улашди. Менга гилам совға қилишди. Меҳнатингиз қадирланса, шижоатингиз ошаркан.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM