Меҳир нури ёғар дойим кўзингиздан, устозлар

Image_tadbir: 

Тумандаги 32-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 1 октябрь-Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда халқ таълими тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрий ўқитувчилар, ёшларга  таълим-тарбия беришда фидойилик кўрсатган устоз-мураббийлар иштирок этди.

Тадбирда, туман ҳокими Ш.Худайбердиев йиғилганларни касб байрами билан муборакбод этаркан, келгусида ёш авлод тарбияси йўлида куч ва мувафаққият ёр бўлишини сўради.

Таълим соҳасида олиб бораётган захматли меҳнати учун бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM