ҲАР БИР АЁЛНИНГ САЛОМАТЛИГИ - ҲУКУМАТИМИЗ ЭЪТИБОРИДА

2019 йил 19 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325 сонли "Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси ИИБ ЖИЭББ тасарруфидаги муассасаларида  жазо муддатини ўтаётган Хотин-қизлар ўртасида  олиб бориладиган маънавий-марифий, ахлоқий ва тарбиявий-профилактик ишларнинг комплекс тадбирлар" тўғрисида чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Гўзалкент ҳудудидаги 37-сон ИИБ ЖИЭББ да жазо муддатини ўтаётган 150 нафар хотин-қизларнинг ҳолидан хабар олинди. Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек уларга вилоят "Соғлом авлод учун" Халқаро хайрия жамғармаси томонидан бепул дори-дармонлар тарқатилди. Тадбир сўнгида туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Санақулова, туман ижтимоий реабилитация маркази раҳбари М.Жумабоева, ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш катта инспектори Л.Ҳамидовалар 37-сон ИИБ ЖИЭББ да жазо муддатини ўтаётган 150 нафар хотин-қизлар билан  маънавий-маърифий, диний муҳитни соғломлаштириш мавзусида давра суҳбати ўтказдилар.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM