Халқ дардини билиш учун “паст”га тушиш керак

Бугун вилоят ҳокими Э. Турдимов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ҳокими аҳолига транспорт хизмати кўрсатишнинг аҳволи хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Нега йўловчи ташувчи автобусларда бугун ўқиши, таълим-тарбия олиши керак бўлган ўқувчилар “кондуктор?”Йўналишли, йўналишсиз такси хизматлари қандай ташкил этилган? Вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича масъул вакиллар, ИИБ ларнинг вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича бўлимлари қаерга қарашаяпти? Ана шу саволлар атрофлича муҳокама қилинди. Хўш, бундай салбий ҳолат Паст Дарғомда йўқ деб, ким кафолат бера олади? Йўлкира ҳақларининг ошиши, ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланиш ҳолатлари афсуски, туманимизда ҳам оз эмас. Шу каби хато-камчиликларни бартараф этиш учун масъуллар “паст”га тушиш керак, жамоатчилик эътиборини кучайтириш зарур. Ҳудуддаги қайси йўналишда бу борада муаммолар бор? Шу ҳақда

туман ҳокимлигининг матбуот хизмати телеграмм рақамларига қўнғироқ қилинг!  90 250- 10-02.

 

2015-2019 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM