Марказий шифохонада кутиш зали қурилаяпти

- Уфф, совқотиб кетдим, эрталабгача келинимнинг кўзи ёрирмикан?
- Яхшиям 1-2 та ўтирғичлар ўрнатишибди. Ўтган гал келинимнинг ортидан келганимда, эрталабгача зинада ўтириб кутганмиз.
- Шундай дейсиз-у, ёғин-сочинли кунларда, совуқда беморнинг ортидан келган одам машинасиз бўлса, кутиш азоб-да. Икки аёлнинг ўзаро бу суҳбати замирида «дард» бор, ечилмаётган муаммо бор. Туман марказий шифохонаси 500 ўринга мўлжалланган. Ҳар бир беморнинг ортидан 2 нафардан хабар олувчи келса ҳам, қарийб 1000 одам кириб чиқадиган даргоҳ бу ер. Кимдир бирров кириб, бемор ҳол-аҳволидан хабар олиб қайтади. Яқин қариндоши жонлантириш бўлими ёки туғруқ мажмуасига тушиб қолганлар эса тунни тонгга улаб шу ерда кутишади. Юқорида онахонлар таъкидлаганидек, биров скамейкада, яна кимдир зинада тонг оттиради. Қачонки, халқнинг муаммосини олдиндан кўра билсак, ечими топилса, мурожаатларга эҳтиёж қолмайди.

2015-2019 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM