ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ЯНГИ МАКТАБЛАР

Мустақиллик шукуҳи ҳукм сураётган бир пайтда, “тўйга тўёна билан” деганларидек, янги ўқув йилида туманда бир қатор янги мактаблар фойдаланишга топширилди. Жумладан, тумандаги 27-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун қўшимча бинонинг фойдаланишга топширилиши ушбу таълим маскани ўқувчилари таълим-тарбия олиши учун янада қулай имкониятлар яратиб берди. Туман ҳокими Ш.Худайбердиев ушбу ўқув даргоҳида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар жамоасини “Билимлар куни” билан табриклади.

Шунингдек, янги ташкил этилган 126 ҳамда 127-умумтаълим  мактаби ўқувчилари янги бинода ўқув йилини бошлашди. - Энди Тозқултон ҳамда Қаршиобод маҳаллалари ёшларидан иборат 650 нафар ўқувчига мўлжалланган янги таълим даргоҳида таҳсил олишади, - деди 127-мактаб директори Муқаддас Тиллаева мактабнинг очилиш маросимида. – Ўқитувчи ўқитиши, ўқувчи ўқиши учун барча шароитлар етарли. Илк дарсни “Мустақиллик дарси” билан бошладик. Бундан ташқари, 48, 63, 99, 109-мактаблар бинолари ҳам қайта таъмирланиб, болалар кўркам, сифатли таъмирланган ўқув биносида илк дарсларини бошлашди.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM