ЎҚУВЧИЛАР "БИЛИМЛАР КУНИ"ДА "МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ" БИЛАН БОШЛАШДИ

Бугун янги – 2019-2020 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан туман мактабларида “Билимлар куни” тадбири ўтказилди.Таълим муассасаларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Мустақиллик дарслари” ташкил этилиб, 1-синфга қабул қилинган ўқувчиларга “Президент совғаси” тарқатилди.Ҳокимлик, корхона ва ташкилот раҳбарлари умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, ўқувчиларга мактаб таълимининг инсон ҳаёти давомидаги ўрни, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида гапириб беришди.


Туман ҳокими Шунқор Худайбердиев 28-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда иштирок этиб, ўқитувчи, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади.
– Бу йил туманимиз мактабларида 7 470 нафар болалар 1-синфга қадам қўйишаяпти, - деди Ш.Худайбердиев. – Ушбу болажонлар илк бор билим маскани остонасига қадам қўйиб, Президентимиз совғаларини қабул қилиб олишаяпти. Президентимиз томонидан элимизнинг улуғ фарзанди, буюк аждодимиз Чўлпоннинг  “Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик” деган пурмаъно сўзлари жойлардаги  раҳбарлар ва мутасаддилар учун дастур бўлиши, таълимни ривожлантиришга йўналтирилган буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига етакчилик қилиши лозимлиги билдирилди.


Ўз навбатида, бугунги кунда туманимизда барча билим даргоҳларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари маҳаллий бюджет, ҳомийлар ёрдамида амалга ошириляпти. Бу ишлар кўлами якунига етказилгунга қадар давом этади. Шундай экан, ҳар бир ўқитувчи ўз билим савиясини ошириши, ўз устида тинимсиз ишлаши, ташаббускорлиги билан бу касб обрўсини ошириши керак. Ана шундагина таълим тизимидаги ислоҳотлар самараси кўзга ташланади. Етук кадрлар етишиб чиқиши кўп жиҳатдан устозга боғлиқ. Қайсики мактабда кўп ўқувчи олий даргоҳларда таҳсилни давом эттира олса, шу ҳудуд аҳли устозлардан рози бўлади.  


Туман ҳокими мактаб фаолияти билан танишди, ўқувчилар билан суҳбатда бўлиб, уларга чуқур билим эгаллашларида муваффақият тилади. Биринчи синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди. Таълим муассасасида илк дарслар “ Мустақиллик дарслари”  кўтаринки руҳда ўтказилди.

 

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM