МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАРИ ЎРТАСИДА ЮГУРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун 31 август куни Пастдарғом туман Жума шаҳар Самарқанд кўчасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида Пастдарғом туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” маркази туман бўлими, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси? Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида хотин-қизлар ўртасида югуриш марафони ўтказилди. 

Югуриш марафонида 500 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этиб, ғолиб бўлган хотин-қизлар туман ҳокимининг дипломлари, туман хотин-қизлар қўмитасининг ташаккурномалари билан тақдирландилар. Югуриш марафони байрамона кўтаринки руҳда ўтказилди.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM