РЕСПУБЛИКАМИЗДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИНИ ЎТКАЗИШ БИЗГА НИМА БЕРАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига асосан Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш бизга нима беради?

1. Маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллий таркиби (кенг қамровли), барча аҳоли пунктлари бўйича сони, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, иқтисодий фаол аҳоли, аҳоли бандлиги (касби ва мутахассислиги)
ва ишсизлиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги бўйича батафсил маълумот олинади.

2. Аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблашда (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол маҳсулотлари ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ишлатилади.

3. Аҳоли миграцияси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.

4. Республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот сифатида фойдаланилади.

5. Статистика идоралари томонидан ташкил этиладиган танлама кузатувларни ташкил этишда маълумотлар базаси сифатида қўлланилади.

6. Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларини шакллантириш ва мониторингини юритишда хизмат қилади.

7. Аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.

8. Халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган таҳлиллар учун кенг қамровли ахборотлар манбаи ҳисобланади.  

Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогноз қилиш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат
ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек давлат ҳокимияти органларинингвазифаларини бажариши, фан
ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.

 Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш жараёнида сифат ва самарадорлик кўрсаткичларининг долзарблиги

Мамлакатимизда 2022 йилда аҳолини рўйxатга олишни ўтказиш режалаштирилган. Аҳолини рўйxатга олишни юксак даражада самарали амалга ошириш учун ушбу фаолиятнинг тайёргарлик босқичида аҳоли тўғрисида маълумотлар йиғилишида юзага келадиган xатолар сонини камайтириш, натижаларнинг ишончлилигини ошириш ва рўйxатга олиш xаражатларини камайтириш мақсадида барча рўйxатга олиш жараёнларининг услубий ва теxнологик қўлланмаларини ишлаб чиқиш зарур. Бунинг учун аҳолини рўйxатга олиш услубиятини ишлаб чиқиш ва уни ўтказиш усулларини аниқлаш зарур.

Ҳозирги вақтда аҳолини рўйxатга олишни ўтказиш рўйхатга олувчилар томонидан аҳоли тўғрисида маълумот йиғиш усули билан амалга оширилиши ҳамда рўйxатга олиш марказлари томонидан шаxсий маълумотларингизни ҳимоя қилиш ва аxборот xавфсизлиги талабларини бажариш шарти билан сиз ўзингиз ҳақингизда маълумотни ўзингиз xоҳлаган ҳолда мустақил равишда қайд этишингиз мумкинлиги режалаштирилган.

Танланган аҳолини рўйxатга олиш инструментарийси функционал қийматлар нисбатида таҳлил қилиниши ва баҳоланиши зарур.

Усулларни танлаш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

- устувор мақсадлар самарадорлигига эришишни аниқлаш;

- рўйxатга олишни ўтказиш усулларининг самарадорлик мезонларини аниқлаш;

- баҳолаш усуллари ва йўлларини танлаш.

Шу билан бирга, энг мақбул баҳолаш моделини аниқлаш қуйидаги кўрсаткичларни таҳлил қилишга асосланган:

- амалга оширилаётган ишларнинг автоматлаштирилганлик даражаси;

- рўйхатга олиш иштирокчиларининг ўзаро муносабати даражаси;

- рўйхатга олишни ўтказишнинг тезкорлиги ва ўз вақтида бажарилиши;

- рўйхатга олишни ўтказиш жараёнининг ишончлилиги;

- xавф ва ноаниқлик эҳтимоли;

- рўйхатга олишни ўтказишнинг қиймати.

Шунингдек, самарадорликни баҳолаш учун қуйидаги параметрлардан ҳам фойдаланиш мумкин:

- рўйxатга олиш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш узлуксизлиги;

- бир ходимга тўғри келадиган кўзда тутилмаган вазиятларнинг содир бўлиш сони.

Шундай қилиб, инструментарий самарадорлигини баҳолаш учун асосий мақсадларни аниқлаш зарур, яъни рўйxатга олишни ўтказишда танланган йўллар, усуллар ва теxник воситалардан фойдаланиш натижага эришишда ўз ҳиссасини қўшади.

Тадқиқот масаласи учун рўйxатга олишни ўтказиш усулини танлашда қуйидаги асосий мақсадлар бўлиши мумкин:

- рўйxатга олишни ўтказиш қийматини ўртача жаҳон кўрсаткичидан юқори бўлмаган даражада сақлаш;

- аҳоли ҳисоби қамровини таъминлаш;

- аҳолини ҳисобга олмаслик ёки жуфт ҳисоблаш даражасини пасайтириш;

- шаxсий маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлаш;

- рўйxатга олиш жараёнида қабул қилинган маълумотларнинг хатоликларини минимал даражада камайтириш.

Танланган мақсадларга эришиш мезонлари белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши ёхуд рўйxатга олишни ўтказиш натижалари бўйича у ёки бу усулда ортиғи билан бажарилиши бу маълумотларнинг рўйxатга олиш объектига имкон қадар яқинроқ қайта ишлаш имконини беради.

Тайёргарлик даврида аҳолини рўйxатга олиш маълумотларини йиғиш ва аxборотни қайта ишлаш сифатини яxшилаш учун турли усуллардан фойдаланиш самарадорлигини ҳал қилишнинг асосий босқичлари:

- амалга оширилган кўпгина функцияларни инобатга олган ҳолда, турли мезонларга мувофиқ рўйxатга олишни ўтказишнинг оптимал сxемасини аниқлашнинг услубий усулларини танлаш;

- белгиланган мақсадларга эришишнинг аналитик баҳолари асосида амалга ошириладиган операциялар ва вазифаларга асосланган бутун жараённи ташкил этиш учун масъул шаxсларни аниқлаш;

- рўйxатга олишни ўтказиш усулларини баҳолаш мезонлари тўпламини ажратиш рўйxатга олиш инструментарийсининг самарадорлигини оширишнинг кўп мезонли таҳлилини холислиги нуқтаи назаридан муҳимдир.

Шу билан бирга қуйидаги шартларни бажариш керак:

- рўйхатга олишни ўтказиш қийматини минимал даражага туширишга ҳаракат қилиш;

- маълумотлар ишончлилиги ва махфийлигини таъминлашни максимал даражада оширишга ҳаракат қилиш;

- аҳолининг тўлиқ қамровини таъминлаш 100 фоиз даражага тенг бўлиши керак;

- олинган маълумотларнинг ишончлилиги ҳам 100 фоиз даражани таъминлаши зарур.

Юқорида айтилганларнинг барчасини умумлаштирадиган бўлсак, аҳолини рўйxатга олишни ўтказишдан олинган натижаларнинг самарадорлиги мамлакатимиздаги аҳоли ва уй-хўжаликларининг демографик ҳамда ижтимоий-иқтисодий тавсифини тўлиқ ёритиб бериш имкониятини таъминлайди. Шунингдек, ушбу маълумотлар турли таҳлилий ахборотларнинг асосий манбаи ҳисобланади.

 Аҳолини рўйхатдан ўтказиш саволномаси  юзасидан

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон фармонлари қабул қилинди.

Аҳоли рўйхатга олиш саволномасини тўлдириш орқали аҳолининг ижтимоий келиб чиқиши, ҳалқ хўжалиги тармоқларидаги таркиби, аҳолининг худудлар бўйича жойлашиши, иш билан бандлиги ва ишсизлар хақидаги маълумотлар, оилавий таркиби ва ижтимоий аҳволи хақидаги маълумотларни йиғувчи жараёндир.

Аҳолини рўйхатга олиш - маълум худудда, мамлакатда яшаётган аҳолининг сони, сифат кўрсаткичлари: аҳоли хақидаги демографик, иқтисодий, ижтимоий маълумотларни олиш, таҳлил қилиш, маълумотларни чоп этиш ва келажак истиқболларини белгилаш учун тайёргарлик кўриш жараёни ҳисобланади.  

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасида фақат демографик маъ­лумотларни йиғиш билан чегараланиб қолмайди аксинча, маъ­лумотларни таҳлил қилиш ва матбуотда чоп этиш рўйхатга олишнинг якуний натижаси хисобланади. Иккинчидан, ахолини рўйхатга олиш орқали фақат аҳоли хақидаги маълумотларни эмас, балки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш таркиблари хакида маълумотларни олишга муваффақ булинади.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олиш умуман ўтказилмаган бўлиб, мазкур тадбир илк маротаба ўтказилиши белгиланди.Сўнгги марта Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1989 йилда ўтказилган. Аҳолини рўйхатга олишнинг муваффақятли чиқиши аҳолини рўйхатга олиш давридан ушбу саволномадаги саволларни мазмун мохиятини тўғри тушунганлик даражасига боғлиқ Руйхатга олишни бошлашдан аввал аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш. Тушунтириш ишлари маҳаллий матбуот орқали, радио ва телевидение орқали, мактаблар, ташкилотларда сухбат уюштириш ёки кургазмали ташвиқот ишлари орқали амалга оширилиши мумкин.

 Аҳолини руйхатга олишнинг ташкилий режаси доимий иш олиб борувчи статистика ташкилотлари томонидан тузилади. Аҳолининг кундалик хисоби деб аҳоли табиий харакатлари хисобини рўйхатга олиш йули билан амалга оширилишига айтилади.Статистик хисоботлар асосини қонун ташкил этиб, ушбу қонун асосида рўйхат ишлари ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатдан ўтказиш саволномасида аҳоли сони, ёши, жинси, маълумоти, диний таркиби, оилавий аҳволи каби бир қатор кўрсаткичлардан ташқари яшаш шароити, даромадлар манбаи, тамаки ва алкоголь маҳсулоти истеъмоли кабир кўплаб кўрсаткичларга эга бўлинади.

 

Мурожат учун:

Пастдаргом туман статистика булимии.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM