Сузиш бўйича мусобақада Пастдарғомликлар ғолиб бўлишди!

Жорий йилнинг 15 июл куни Самарқанд шаҳардаги "Делфин" сув турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси билан ҳамкорликда "Аҳолишунослик куни" муносабати билан 13-15 ёшли ўсмир қизлар ўртасида сузиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.  Пастдарғом тумани спортчи қизлари фаол иштирок этишди. Жумладан 15 ёшли қизлар ўртасида ўтказилган баҳсларда Диана Цой фахрли II ўринни, 13 ёшлилар ўртасида эса Маратова Гўзал III ўринни қўлга киритиб, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM