«КОРРУПЦИЯ - АДОЛАТ КУШАНДАСИ» МАВЗУСИДА РЕСПУБЛИКА ИНШОЛАР ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Image_tadbir: 

Бугун 15 июн куни (соат 9.00 дан 11.00 га қадар) Республикамизнинг барча ҳудудларида шу жумладан туманимизнинг 14 та касб-ҳунар коллежларида ҳам 3-босқич талабалари ўртасида “Коррупция – адолат кушандаси” мавзусида Республика иншолар танлови ўтказилди.

Хусусан, Пастдарғом автомобил ва йўллар касб-ҳунар коллежида ҳам кўрик-танлов юқори савияда ташкил этилган бўлиб, ушбу коллежда кўрик-танловни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ф.Яхшиев очиб берди.