Туманда хотин-қизлар қўмитасини бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди.

      Йиғилишда  Вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқарув  аъзоси Р.Рашидова туман ташкилотлари ва ОАВ вакиллари, туман хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув аъзолари, 104 нафар МФЙ мутахассислари,    125 нафар умумтаълим мактаблари, 14 нафар коллежларнинг бошланғич ташкилоти раислари иштирок этишди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Санақулова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин – қизларни қўллаб – қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сонли Фармони ҳамда 2019 йилга мўлжалланган йўл харитасида белгиланган вазифалар ижросининг таъминланиши юзасидан таҳлилий-танқидий  маълумот  бериб ўтди.

Хотин-қизлар қўмитаси Йўл харитасига биноан 232 та бошланғич ташкилотларидан 4 тасининг фаолияти намунали йўлга қўйилган.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш бўйича Халқ таълими бўлими ва касб-ҳунар коллежларининг бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раислари етарли даражада  иш олиб бормаганлиги сабабли бугунги кунда “Зулфия ”номли Давлат мукофотига 3 нафар муносиб қизлар чиқганлиги таъкидланди.

Шунингдек,   1-чорак давомида туманда янги очилган 4 та корхона ва идорада хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.

85 нафар хотин-қизлар аёллардан иборат кадрлар заҳираси шакллантирилди. Лидер аёллар Самарқанд давлат университети ва Самарқанд Тиббиёт институтида ўқитилиб, сертификатлар берилди.

          Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар фаолияти ўрганилди.  Маҳаллаларда             106 нафар хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар штатлари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 104 нафар маҳаллалар мутахассислар фаолият кўрсатиб келмоқдалар, 36 нафари олий маълумотли, 68 нафари ўрта-махсус маълумотли,              2 нафари вакант. Шундан  20 нафари яхши бўлса-да, 66 нафари қониқарли,  18 нафари қониқарсиз фаолият олиб бормоқда. Ўтган давр мобайнида 2 нафар ўз ишини ташкил эта олмаган ва соғлиги тўғри келмаганлиги сабабли вазифасидан озод этилган.

Торариқ, Истиқбол, Қушқудуқ, Буюк Турон, Қоровултепа, Темирйўл, Бешбола, Оқманғит, Чандиробод, Чандир МФЙ мутахассислари ижро интизомини бузганлиги учун огоҳлантириш берилди.

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази шаҳар бўлими томонидан маҳалла мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқувлар ташкил этилмоқда, шу кунгача жами 101 нафар мутахассислар ўқитилди.

Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик  2018 йилнинг     1- чорагида 5 та жиноят, 2019 йилнинг 1- чорагида 11 тани ташкил этганлиги, бу эса МФЙ мутахассисларининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича хотин-қизлар ўртасида етарлича иш ташкил этмаганлигидан, ҳуқуқбузарликка моил хотин-қизларни эрта аниқлаб, «Ижтимоий мослашув маркази»га жалб қилиб, психологик ёрдамида руҳиятидаги ўзгаришни ўрганмасдан, уларнинг оилавий муҳитини соғломлаштирмаганлигидан далолат беради.

Туманда 326 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш» жамоат фонди томонидан 63 та ногоронлик аравачаси, 6 та эшитиш мосламаси, 5 та реаблитация воситалари билан таъминланди. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 18 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди. Боқувчисини йўқотган 5 нафар оналарга ҳамда 45 нафар тўлиқсиз оилада тарбияланаётган болаларга моддий ва амалий ёрдам кўрсатилди. Тумандаги оғир турмуш шароитидаги ҳамда ногиронлиги бўлган   22 нафар аёллар арзон уй-жой билан имтиёзли равишда таъминланади.

Хотин-қизлар қўмитаси  томонидан жойлардаги ҳуқуқ тарғибот органлари, масъул ва жамоат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилмаганлиги оқибатида ички ишлар органлари муқаддам судланиб, профилактик ҳисобга олинган  хотин-қизлар 22 нафар, шундан 2018 йил давомида жиноят содир этганлар 40 нафар, оила турмуш муносабатлари доирасида ҳуқубузарлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олинган аёллар 20 тага, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчилар 5 нафарни ташкил этади. Бу борадаги айрим маҳаллаларнинг Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ва ҳудудга бириктирилган профилактика инспекторларининг амалга оширган ишлари мутлақо талабга жавоб бермаслиги, ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги яққол кўриниб турибди.

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича таҳлили қилинганда, туманда  1-чорак якуни бўйича 74 та ажрим қайд этилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 7 тага кўпайган.Аксарият МФЙларда ушбу кўрсатгич ошган Пўлатчи МФЙ, Мирзатуп МФЙ, Галатут МФЙ, Чархин МФЙ, Тўқбой МФЙларида ажримлар сони ошганлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325 - сонли Фармонидаги 5 йўналиш бўйича энг намунали 5 нафар мутахассислар:                             

  1)Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини оширишдаги фаоллиги учун Гумбаз МФЙ мутахассиси Лолахон Жураева ;

2) Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ёрдам кўрсатишдаги фаоллиги учун М.Улуғбек МФЙ мутахассиси Зулфия Эшонқулова;

3) Хотин-қизлар бандлигини таъминлашдаги фаоллиги учун Фурқат МФЙ мутахассиси Марҳабо Зиятова;

4) Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишдаги фаоллиги учун Қўқони МФЙ мутахассиси Ҳафиза Убайдуллаева;

5) Оилаларни мустаҳкамлашдаги  оилавий қадриятларни сақлаш ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни мустаҳкамлаши ва ажримларни олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш ва никоҳдан ўтувчи ёшларни оилага тайёрлаш мақсадида уларнинг ҳар бири билан якка тартибда ишлашдаги фаоллиги учун Санчқул МФЙ мутахассиси Мунира Жураеваларга туман Хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” илмий –амалий маркази туман бўлими томонидан “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. 2019 йилда туман Хотин-қизлар қўмитаси томонидан амалга ошириладиган вазифалар белгиланиб, “Йўл харитаси”  ижросини таъминлаш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM